ТСМРИдаги ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун қабул мезонлари

Ҳурматли абитуриент, ТСМРИга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтишдан олдин қуйидаги маълумотларни диққат билан ўқиб чиқинг.

         

1. Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМРИга талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) ҳақида

2. Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМРИга талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун қўйиладиган талаблар

3. Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби

4. Танлов

5. Шартнома имзолаш

 

1. ТСМРИдаги ҳамкор университетлар дастурларига талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) ҳақида

              (Бангор университети ва Сандерленд университети, Буюк Британия)

            Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМРИга  талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) истагида бўлган абитуриентлар 2018-2019 ўқув йилида Буюк Британия университетлари томонидан таклиф этиладиган қуйидаги дастурларга топширишлари мумкин:

Бангор университети (Буюк Британия) дастурлари:

  

  • Бакалавр (имтиёзли) - Банк иши ва молия
  • Бакалавр (имтиёзли) - Саноат бошқаруви
  • Бакалавр (имтиёзли) - Халқаро меҳмондорчилик ва туризм бошқаруви
  • Бакалавр (имтиёзли) - Амалий саёҳат, туризм ва меҳмондорчилик бошқаруви
  • Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва иқтисодиёт
  • Бакалавр (имтиёзли) - Молия, сармоя ва риск бошқаруви
  • Бакалавр (имтиёзли) –Бизнесда компютер ахборот тизимлари

 

 

Сандерленд университети (Буюк Британия) дастурлари:

 

  • Бакалавр (имтиёзли) - Бухгалтерия иши ва молия
  • Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва молия бошқаруви
  • Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва маркетинг бошқаруви
  • Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва бошқарув
  • Бакалавр (имтиёзли) – Мода махсулоти ва унинг тарғиботи

 

 

 

 

 

2. ТСМРИдаги ҳамкор университетлар дастурларига талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун қўйиладиган талаблар

            Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМРИга талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун абитуриентларга қуйидаги талаблар қўйилади:

а) Абитуриентлар қуйидагилардан бирини тамомлаган бўлиши зарур:

  • Сингапур менежментни ривожлантириш институтида умумтаълим ёки ундан юқори курслардан бирини (Сингапур/ Тошкент) тамомлаган бўлиши;
  • Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида биринчи ёки ундан юқори курслардан бирини тамомлаган бўлиши ҳамда таълим олган фанлари бўйича ўртача рейтинг кўрсаткичи тўрт (4) ёки унга эквивалент бўлган баллдан кам бўлмаслиги;
  • Халқаро университетларда биринчи ёки ундан юқори курслардан бирини тамомлаган бўлиши ҳамда таълим олган фанлари бўйича ўртача рейтинг кўрсаткичи тўрт (4) ёки унга эквивалент бўлган баллдан кам бўлмаслиги;

б) Абитуриентлар 6.0 ва ундан юқори балл бўлган IELTS сертификатига эга бўлиши (ҳар бир компоненти 5.5 баллдан кам бўлмаслиги зарур);

в) Зарур бўлган ҳолларда СМРИ (Сингапур) ҳамкор университетлари томонидан қўшимча маълумотлар талаб қилиниши мумкин.

 

Иккинчи босқичга топширадиган абитуриентлар учун (бошқа олий таълим муассасаларидан ТСМРИга ўтиш) кириш имтиҳонлари йўқ.

Абитуриентлардан IELTS сертификатига эга бўлиши ҳамда якуний балл 6.0 ва ундан юқори бўлиши ва ҳар бир компоненти эса 5.5 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади.

Қуйидагилардан бирига эга бўлган абитуриентлар танланган университет қарори асосида инглиз тили кўникмаларига қўйилган талабдан озод этилиши мумкин:

•           Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олган ҳамда барча ўқув дастурлари инглиз тилида ўқитилган бўлса;

•           Бошқа мамлакатларда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олган ҳамда барча ўқув дастурлари инглиз тилида ўқитилган бўлса; (инглиз тилида таълим олиб борилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилган ҳолларда);

 

3. ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

            Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМРИга талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун абитуриентлар онлайн режимда рўйхатдан ўтишлари зарур. Қабул муддати якунланганидан сўнг бошқа сўровномалар ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

            Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМРИга талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун  рўйхатдан ўтиш 2018 йилнинг 1 августидан бошланади ва 31 августгача соат 17.00 га қадар давом этади.

 

            Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишлари учун www.mdis.uz манзилида жойлашган электрон шаклдаги сўровномани тўлдиришлари зарур. Сўровнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

1. Онлайн рўйхатдан ўтиш шартлари: Абитуриент ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топшириш ва ТСМИРИга талабаларнинг ўқишини кўчириш (иккинчи ёки юқори курс) учун  рўйхатдан ўтишдан олдин ТСМРИ Қабул комиссияси тартиб-қоидаларини батафсил ўқиб чиқиши ва улар билан тўлиқ танишиб чиқиши лозим.

2. Шахсий маълумотлар: Абитуриент онлайн сўровномадаги шахсий маълумотларни тўлдириши ҳамда зарур ҳужжатларни юклаши лозим.

  • Фамилияси, исми, отасининг исми;
  • Туғилган санаси (кун, ой, йил);
  • Паспорт маълумотлари;
  • Доимий яшаш манзили;
  • Электрон почта манзили;
  • Телефон рақами (уяли телефон рақами ва уй телефон рақами);
  • Паспорт нусхаси (PDF форматида) юкланиши лозим (доимий яшаш жойи тўғрисидаги маълумот кўрсатилган ҳолда);
  • Расм (3.5Х4.5 ҳажмда, JPG форматида) юкланиши лозим.

 

3. Ота-онаси тўғрисидаги маълумот: Абитуриент ота-онаси тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тўлдириши зарур:

  • Тўлиқ исми-шарифи;
  • Доимий яшаш манзили;
  • Телефон рақами; (уяли ва уй телефон рақами);
  • Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса).

4. Таълим тўғрисида маълумот. Абитуриент сўровномада таълим тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тўлдириши зарур:

  • Ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловасини инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган нусхасини юклаш зарур; Абитуриент фанлардан ўртача баҳоси 4 дан кам бўлмаслиги зарур;

 

  • IELTS сертификати, якуний балл 6.0 ва ундан юқори бўлиши ва ҳар бир компоненти эса 5.5 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади
  • Академик маълумотнома:

- умумтаълим ёки ундан юқори курсларни тамомлаганлиги тўғрисида маълумотнома (Тошкент шаҳридаги менежментни ривожлантириш институти ёки Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур)дан топширадиган абитуриентлар учун)

- биринчи ёки ундан юқори курслардан бирини тамомлаганлиги тўғрисида талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотноманинг инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси (Ўзбекистон Республикасида жойлашган олий таълим муассасаларидан топширадиган абитуриентлар учун)

- Академик сертификат (Хорижий таълим муассасаларидан топширадиган абитуриентлар учун)

  • битирган таълим муассасаси тури:

а) академик лицей;

б) касб-ҳунар коллежи;

в) ўрта умумтаълим мактаби.

5. Топшириладиган ҳужжатлар. Абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларни сканер қилинган ҳолда PDF форматида юклаши лозим:

  • Ректор номига ариза (намуна);
  • Паспорт (доимий яшаш манзили кўрсатилган ҳолда); (намуна)
  • Ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом ва унинг иловаси) (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши лозим); (намуна)
  • IELTS сертификати; якуний балл 6.0 ва ундан юқори бўлиши ва ҳар бир компоненти эса 5.5 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади (намуна)
  • Расм (3.5Х4.5 ҳажмда, JPG форматда); (намуна)
  • Ҳамкор университетлар сўровномалари (Бангор университети ва Сандерленд университети, Буюк Британия) (намуна).

4. ТАНЛОВ

            Ҳамкор университетлар дастурларига тўғридан-тўғри топширган ва ТСМРИга ўқишини кўчириш истагида бўлган абитуриентлар танланган университет (Бангор университети ва Сандерленд университети, Буюк Британия) қарори асосида талабаликка тавсия этилади. Қабул қилинганлик хақидаги малумот талабанинг электрон манзилига жўнатилади.

5. ШАРТНОМА ИМЗОЛАШ

            Ҳамкор университетлар қарори асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар билан ТСМРИ ўртасида шартнома имзоланади. Шартнома имзолаш саналари ТСМРИнинг расмий веб-сайтида (www.mdis.uz) эълон қилинади. Ўқиш учун тўлов шартнома имзоланган кундан эътиборан 7 банк куни ичида амалга оширилиши зарур. Абитуриентларга ўқиш учун умумий тўлов миқдорининг 50% дан (2 қисмга) бўлиб тўлашга рухсат берилади. Белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган абитуриент билан шартнома бекор қилинади ва шартнома қайтадан имзоланмайди.

           

            Абитуриентлар шартнома имзолаш учун қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини топширишлари лозим:

 

  • Ректор номига ариза;
  • 2 дона паспорт нусхаси (доимий яшаш манзили кўрсатилган ҳолда);
  • Ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом ва унинг иловаси);
  • IELTS сертификат якуний балл 6.0 ва ундан юқори бўлиши ва ҳар бир компоненти эса 5.5 баллдан кам бўлмаслиги талаб этилади
  • Академик маълумотнома:
  • Умумтаълим ёки ундан юқори курсларни тамомлаганлиги тўғрисида маълумотнома (Тошкент шаҳридаги менежментни ривожлантириш институти ёки Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур)дан топширадиган абитуриентлар учун);
  • Биринчи ёки ундан юқори курслардан бирини тамомлаганлиги тўғрисида талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотноманинг инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси (Ўзбекистон Республикасида жойлашган олий таълим муассасаларидан топширадиган абитуриентлар учун);
  • Академик сертификат (Хорижий таълим муассасаларидан топширадиган абитуриентлар учун);
  • ТСМРИ сўровномаси;
  • Ҳамкор университетлар (Бангор/Сандерленд) сўровномаси;
  • Университетга қабул қилинганлиги тўғрисидаги хат нусхаси;
  • Тиббий маълумотнома (№086-шакл);
  • Мудофаа бўлими чақирув участкасида қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома нусхаси;
  • 6 дона расм (3.5Х4.5 ҳажмда).