Магистратура дастурлари учун ҚАБУЛ ШАРТЛАРИ

Ҳурматли абитуриент, ТСМРИга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтишдан олдин қуйидаги маълумотларни диққат билан ўқиб чиқинг.

                

1. Магистратура дастурлари ҳақида

2. Магистратурага топшириш учун қўйиладиган талаблар

3. Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби

4. Танлов

5. Шартнома имзолаш

 

1. МАГИСТРАТУРА ДАСТУРЛАРИ ҲАҚИДА

            Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг магистратура дастурлари Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ҳамда бошқа хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичини тамомлаган абитуриентлар учун мўлжалланган.

            Абитуриентлар 2018/2019 ўқув йилида Буюк Британиянинг Сандерленд университети томонидан таклиф қилинаётган қуйидаги дастурларга ҳужжат топширишлари мумкин:

  • Магистратура Бизнес бошқаруви – Молия
  • Магистратура Бизнес бошқаруви – Маркетинг
  • Магистратура Бизнес бошқаруви – Меҳмондорчилик бошқаруви
  • Магистратура Бизнес бошқаруви – Узлуксиз таъминот бошқаруви
  • Магистратура Бизнес бошқаруви – Кадрлар бошқаруви

 

2. МАГИСТРАТУРАГА ТОПШИРИШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Магистратурага топшириш учун абитуриентларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Абитуриент ўзлаштиришнинг халқаро ўртача баллига мос бўлган бакалавр дипломига эга бўлиши (GPA 2,5 / UK 2,2);
  • Абитуриентлар 6.0 ва ундан юқори балл бўлган IELTS сертификатига эга бўлиши керак (ҳар бир компоненти 5.5 баллдан кам бўлмаслиги зарур);
  • Абитуриент олти (6) ойдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши зарур (СV/резюме, инглиз тилига таржима қилинган иш жойидан маълумотнома тақдим этилади). Агар абитуриент битирган таълим йўналиши танланган магистратура мутахассислигига мос келмаса, у ҳолда абитуриентнинг ҳужжатлари индивидуал тартибда кўриб чиқилади. Бу ҳолда, абитуриентнинг касбий ва бошқарув соҳасидаги меҳнат стажи 5 йил ёки ундан кўпроқ бўлиши талаб этилади;
  • Сандерленд университети дастурларига топшириш учун абитуриентлар ТСМРИ веб-сайтига (www.mdis.uz) онлайн рўйхатдан ўтиш билан бирга Сандерленд университети порталида ҳам онлайн рўйхатдан ўтишлари зарур. Агар талаб қилинган ҳужжатлар бошқа тилларда (ўзбек/рус) бўлса, инглиз тилига таржима қилинган ва нотариусдан тасдиқланган ҳолда Сандерленд университети порталига юклашлари лозим;
  • Абитуриентлар қуйидаги ҳолларда инглиз тили талабларидан озод қилинади:

       - Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти дипломига эга бўлса;

       - Тошкент шаҳридаги халқаро университетлар дипломига эга бўлса;

       - Буюк Британиядаги халқаро университетлар дипломига эга бўлса;

       - Бошқа мамлакатлардаги халқаро университетларнинг дипломига эга бўлса; (агар таълим инглиз тилида олиб борилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса).

  • Зарур бўлган ҳолларда Сандерленд университети томонидан қўшимча маълумотлар талаб қилиниши мумкин.

Магистратурага топширадиган абитуриентлар учун (MBA) кириш имтиҳонлари йўқ.

Қуйидагилардан бирига эга бўлган абитуриентлар университет қарори асосида инглиз тили кўникмаларига қўйилган талабдан озод этилиши мумкин:

            - Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Тошкент/Сингапур) дипломига эга бўлса;

            - Тошкент шаҳридаги халқаро университетлар дипломига эга бўлса;

            - Бошқа мамлакатлардаги халқаро университетларнинг дипломига эга бўлса; (агар таълим инглиз тилида олиб борилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса).

 

3. ОНЛАЙН РЎЙХАТДАН ЎТИШ ТАРТИБИ

            Магистратурага топшириш учун абитуриентлар онлайн режимда рўйхатдан ўтишлари зарур. Қабул муддати якунланганидан сўнг бошқа сўровномалар ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.             

            ТСМРИдаги ҳамкор университетларнинг магистратура дастурларига топшириш учун  рўйхатдан ўтиш 2018 йилнинг 1 августидан бошланади ва 21 сентябрь соат 17.00 га қадар давом этади.

 

            Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишлари учун www.mdis.uz манзилида жойлашган электрон шаклдаги сўровномани тўлдиришлари зарур. Сўровнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

            Онлайн рўйхатдан ўтиш шартлари: Абитуриент ТСМРИдаги ҳамкор университетлар магистратура дастурларига топшириш учун  рўйхатдан ўтишдан олдин ТСМРИ Қабул комиссияси тартиб-қоидаларини батафсил ўқиб чиқиши ва улар билан тўлиқ танишиб чиқиши лозим.

            Шахсий маълумотлар: Абитуриент онлайн сўровномадаги шахсий маълумотларни тўлдириши ҳамда зарур ҳужжатларни юклаши лозим.

  • Фамилияси, исми, отасининг исми;
  • Туғилган санаси (кун, ой, йил);
  • Паспорт маълумотлари;
  • Доимий яшаш манзили;
  • Электрон почта манзили;
  • Телефон рақами (уяли телефон рақами ва уй телефон рақами);
  • Паспорт нусхаси (PDF форматида) юкланиши лозим (доимий яшаш жойи тўғрисидаги маълумот кўрсатилган ҳолда);
  • Расм (3.5Х4.5 ҳажмда, JPG форматида) юкланиши лозим.

 

            Ота-онаси тўғрисидаги маълумот: Абитуриент ота-онаси тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тўлдириши зарур:

  • Тўлиқ исми-шарифи;
  • Доимий яшаш манзили;
  • Телефон рақами; (уяли ва уй телефон рақами);
  • Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса).

 

 

            Таълим тўғрисида маълумот. Абитуриент сўровномада таълим тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тўлдириши зарур:

  • Бакалавр дипломи ва унинг иловасини инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган нусхасини юклаш зарур;
  • IELTS сертификати

 

Топшириладиган ҳужжатлар. Абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларни сканер қилинган ҳолда PDF форматида юклаши лозим:

  • Ректор номига ариза (намуна);
  • Паспорт (доимий яшаш манзили кўрсатилган ҳолда); (намуна)
  • Бакалавр дипломи ва унинг иловаси (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши лозим); (намуна)
  • IELTS сертификати; (намуна)
  • СV/резюме; (намуна)
  • Иш жойидан маълумотнома (инглиз тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши лозим); (намуна)
  • Расм (3.5Х4.5 ҳажмда, JPG форматда); (намуна)
  • Сандерленд университети сўровномаси; (намуна).

 

4. ТАНЛОВ

            ТСМРИдаги магистратура дастурларига топширган абитуриентлар Буюк Британиянинг Сандерленд университети қарори асосида талабаликка тавсия этилади.

5. ШАРТНОМА ИМЗОЛАШ

            Сандерленд университети қарори асосида магистратурада ўқиш учун талабаликка тавсия этилган абитуриентлар билан ТСМРИ ўртасида шартнома имзоланади. Шартнома имзолаш саналари ТСМРИнинг расмий веб-сайтида (www.mdis.uz) эълон қилинади.. Ўқиш учун тўлов шартнома имзоланган кундан эътиборан 7 банк куни ичида амалга оширилиши зарур. Абитуриентларга ўқиш учун умумий тўлов миқдорининг 50% дан (2 қисмга) бўлиб тўлашга рухсат берилади. Белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган абитуриент билан шартнома бекор қилинади ва шартнома қайтадан имзоланмайди.

           

            Абитуриентлар шартнома имзолаш учун қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини топширишлари лозим:

 

  • Ректор номига ариза;
  • 2 дона паспорт нусхаси (доимий яшаш манзили кўрсатилган ҳолда);
  • Бакалавр дипломи ва унинг иловаси;
  • CV/резюме;
  • Иш жойидан маълумотнома;
  • IELTS сертификати; 2-босқичга топширадиган абитуриентлар учун (бошқа олий таълим муассасаларидан ТСМРИга​ ўтиш) кириш имтиҳонлари йўқ.
  • ТСМРИ сўровномаси;
  • Сандерленд университети сўровномаси;
  • Университетга қабул қилинганлиги тўғрисидаги хат нусхаси;
  • Тиббий маълумотнома (№086-шакл);
  • Мудофаа бўлими чақирув участкасида қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома нусхаси;
  • 6 дона расм (3.5Х4.5 ҳажмда).