ДИҚҚАТ БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИШ СЎРАЛАДИ!

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ЯШОВЧИЛАРГА ҚИСҚАЧА

ЭСЛАТМА
 

  1. ТТЖга талабаларни жойлаштириш уларнинг аризалари ва сайтда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади; 2019-2020 ўқув йилида онлайн рўйхатдан ўтиш муддати 14 сентабрь соат 10:00 дан 15 сентабрь соат 18:00 гача белгиланган.
  2. Таништирув ҳафтасида ТТЖда яшаш истагини билдириб онлайн рўйхатдан ўтган талабалар билан суҳбатлар ўтказилади; Суҳбатда қатнашиш учун талабалар паспорт, унинг 1 дона нусхаси ва ариза тақдим этишлари лозим.  2019-2020 ўқув йилида ТТЖда яшаш учун суҳбатлар 17-18-19-сентабрь кунлари соат 15:00дан 18:00гача ТСМРИ Талабалар турар жойида бўлиб ўтади. (Ҳар бир талабанинг интервью вақти  тўғрисидаги маълумотлар талабанинг e-mail (электрон почтаси) га юборилади. Белгиланган вақтда суҳбатга келмаган талабалар навбатдан олиб ташланади.)
  3. Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади.
  4. ТТЖга барча тўловлар (жумладан, ўқиш учун тўлов шартномаси суммаси ва ТТЖ тўловлари) тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, жойлаштириш бошланади;
  5. Талабалар Турар жойида яшайдиганлар Тошкент шаҳрида ТСМРИда жойлашган ТТЖга вақтинчалик рўйхатга қўйилади;
  6. ТТЖдан қисқа муддатга кетиш учун рапорт ёзиб, тегишли менежерларнинг рухсатини олиш керак;
  7. ТТЖда яшаш давомида шахсий гигиена воситалари (совун, тиш пастаси ва чўткаси, кир ювиш кукуни, хона тозалигини таъминловчи воситалар)ни ўзи билан олиб келиш тавсия этилади;
  8. ТТЖ томонидан ётоқ анжомлари, кўрпа-тушаклар тақдим этилади; Бироқ қозон ва идиш-товоқларни талабалар ўзлари олиб келишлари керак.
  9. Талабалар турар жойи эрталаб 6:00 дан кечки 23:00гача очиқ бўлади.
  10. ТТЖ ва институт ҳудудида чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмоли қатьиян ман этилади! Ушбу ҳамда шартномада келтирилган қоидаларга риоя этмаган талабалар ТТЖдан чиқарилади.
  11.  ТСМРИ ТТЖда жойлар сони чегараланганлиги ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятлар Тошкент шаҳрига яқинроқ бўлганлиги туфайли ушбу вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабалар жойлаштирилмайди.
  12.  ТТЖ асосан олис вилоятлардан келган умумтаълим (биринчи) курси талабаларига мўлжалланган.
  13.  ТТЖда умумий  140та хона бўлиб, ундан 90таси ўғил болаларга, 50таси қиз болаларга мўлжалланган.

 

 

Юқорида келтирилган қоидалар ва эслатма билан танишдим, розиман.

Ўғил болалар учун: УШБУ ЛИНКНИ БОСИНГ

Қизлар учун: УШБУ ЛИНКНИ БОСИНГ

Release date : 2019-09-11 08:06