ТСМРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН КОРПОРАТИВ КУРСЛАР УЧУН ТИЖОРАТ ТАКЛИФИ

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) Ўзбекистондаги халқаро университетларнинг биринчи филиалларидан бўлиб, 2007-йилда Ўзбекистон банклари ассоциацияси (УБА) ва Сингапур менежментни ривожлантириш институти (МДИС) томонидан ташкил этилган. ТСМРИ таълим соҳасидаги 17 йиллик фаолияти давомида кўплаб йўналишларда қисқа ва ўрта муддатли корпоратив курсларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича этарлича тажриба тўплаган бўлиб, ушбу курслар дастурлари ADB, EBRD, KPMG каби халқаро компаниялар, аудит ташкилотлари экспертлари ва хорижий мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган қўшма курслардир. Корпоратив курсларимиз рўйхатида келтирилган мулоқот кўникмаларини ривожлантириш курслари (soft skills), антифорд ва фирибгарликка қарши курслар, катталар учун бизнес инглиз тили, бизнес таҳлил, финтехдан фойдаланиш ва банк хизматларида сунъий интеллект каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қуйида банк ходимлари учун турли даражадаги курсларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилади. Ушбу буклетда ҳар бир курс ҳақида тўлиқ маълумот ва техник талаблар батафсил ёритилган.

Курслр рўйхати

Курс номи Муддати Умумий соати Хорижий амалиёт
1 Профессионал лойиҳа бошқаруви (PMP) 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
2 Бизнес таҳлил 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
3 Банкларда комплаенс тизими 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
4 Ўзбекистон Республикаси банкларида комплаенс тизими ва долзарб компаленс рисклар 1 ҳафта 15 соат Шартнома асосида
5 Тижорат банкларида инсон ресурсларини бошқариш 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
6 Тижорат банклари учун МСФО 2 ҳафта 55 соат Шартнома асосида
7 Молиявий моделлаштириш 2 ҳафта 55 соат Шартнома асосида
8 Яшил банкинг (Green banking) 1 ҳафта 15 соат Шартнома асосида
9 Банк соҳасида савдо ва маркетинг 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
10 Антифрод. Банкларда фирибгарликни аниқлаш тенденциялари ва усуллари 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
11 Тижорат банкларида рискларни бошқариш 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
12 Маълумотлар базасини қайта ишлаш ва бошқариш (SQL) 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида

Юмшоқ куникмалар “SOFT SKILLS” ни шакллантириш ва ривожлантириш курслари. Мулоқот қобилиятлари

13 Танқидий фикрлаш 1 кун 6 соат Шартнома асосида
14 Тақдимот тайёрлаш кўникмаларини шакллантириш, такомиллаштириш 2 кун 12 соат Шартнома асосида
15 Нотиқлик санъатини ривожлантириш,такомиллаштириш 1 кун 6 соат Шартнома асосида
16 Ишбилармонлик музокаралари маданияти 1 кун 6 соат Шартнома асосида
17 Ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш:
аудиторияни жалб қилиш стратегияси
1 кун 6 соат Шартнома асосида
18 Бошқарув ва етакчилик қобилиятларини
ривожлантириш, шакллантириш
1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
19 Банк рискларини суғурталаш 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида
20 Кредит рискларини суғурталаш 1 ҳафта 40 соат Шартнома асосида

Профессионал курслар

21 CFA (Бириинчи даража) 380 соат тавсия этилади
22 FRM (1 қисм) 250 соат (минимум) тавсия этилади
23 FRM (2 қисм) 265 соат (минимум) тавсия этилади
24 F3 (Молиявий ҳисоб) 72 соат тавсия этилади
25 F7 (Молиявий ҳисобот) 75 соат тавсия этилади
26 F9 (Молиявий менежмент) 75 соат тавсия этилади

Катталар учун Инглиз тили

27 Умумий инглиз тили (бошланғич) 80 соат тавсия этилади
28 Умумий инглиз тили (юқори даража) 80 соат тавсия этилади
29 Банк ходимлари учун инглиз 20 соат тавсия этилади
30 Инглиз тилидан халқаро имтиҳонларга тайёргарлик 80 соат тавсия этилади

Курслар жадвали ва уларни ташкил этиш:

Ўқув курслари ТСМРИ ҳудудида оффлайн режимда ташкил этилади. Буюртмачининг буюртмасига асосан онлайн-узатиш форматида
ташкил этилиши мумкин;
Корпоратив гуруҳлар учун ўқув машғулотлари жадвали буюртмачининг иш вақтини инобатга олган ҳолда тузилади;

Курсларни онлайн ташкил этиш учун қуйидаги техник шартлар талаб этилади:

Онлайн ташкил этиладиган курс тингловчилари дастурий таъминотга эга бўлган компьютер билан таъминланган бўлиши лозим;

Буюртмачи биносида машғулотлар ташкил этиш учун қуйидаги техник шартлар талаб этилади:

- 15 та тингловчи учун мўлжалланган аудитория;
- намойиш учун проектор ва экран;

Тўлов ва сертификат бериш тартиби:

Ўқув курслари учун тўлов ҚҚСсиз амалга оширилади;

Тўловни амалга ошириш тартиби: курс учун тўлов курс бошланишидан олдин, 5 банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда 100% амалга оширилади. Буюртмачи билан келишган ҳолда тўлов тартиби ўзгартирилиши мумкин;

Курс якунида ҳар бир тингловчига тугаллаган курси бўйича баҳоларини
тасдиқловчи сертификат тақдим этилади;


Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчиларга буюртмачининг буюртмасига
кўра алоҳида тўлов ҳисобига хорижий амалиёт ташкил этилади;

APPLY NOW
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech